Вторник, 07.05.2024, 01:51
Приветствую Вас, Гость | RSS
KIRISH
SAYT MENYUSI
KATEGOTIYALAR
MP3 [0]
RASM [0]
KLIP [0]
KINO [0]
QIDIRUV
nima
Главная » 2012 » Ноябрь » 6 » !PAYNET ҲАҚИДА ПАЙҚАГАНЛАРИМИЗ
13:28
!PAYNET ҲАҚИДА ПАЙҚАГАНЛАРИМИЗ
 
Фаолият, сифат ва тўловлар талабга жавоб беряптими? 

Бугун биз барча тўловларни фақат ўз жойида (масалан мобил алоқа учун компаниянинг ўзида) шу-у-унча жойга бориб, яна навбат кутиб тўлаш ташвишидан қутулганмиз гўё. Ахир тўловларни Пайнетдан амалга ошириш анча осон. Аммо... қимматроқ эмасми?! Хизмат сифати-чи, шунга яраша қониқарлими? Шу саволларга жавоб топиш мақсадида, МЧЖ UZPAYNET ҚК бош офисига мурожаат қилиб, пайнет хизматидан фойдаланадиган ҳар қандай мижозни қизиқтирадиган ушбу мавзуни ёритишга аҳд қилдик. 

– МЧЖ UZPAYNET ҚК ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 21 апрелда 2099-сон билан рўйхатга олинган "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тарғиби тўғрисидаги низом”га асосан олиб боради. 

PAYNET хизмат учун 6 % олиб қолишга ҳақлими? 
"UZPAYNET” қўшма корхонасининг фаолиятида олинадиган фоизлар, яъни мукофот пули Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 21 апрелда 2099-сон билан рўйхатга олинган "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг (2010 йил 21 апрелдан 2099-сон) IV-бобининг 20-бандида кўзда тутилган бўлиб, унда "Тўловни қабул қилиш хизматини кўрсатишда тўловчидан бош агент ёки тўлов агенти томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ мукофот пули олиниши мумкин”лиги таъкидланган. Шунга мувофиқ Бош агент, яъни МЧЖ "UZPAYNET” ҚК тўловчиларга кўрсатган хизматлари эвазига мобил алоқа операторларидан ҳар бир тўланган тўлов суммасидан 2 % миқдорида, тўлов агентлари 0%дан 4%гача бўлган миқдорда мукофот пули олиниши белгиланган. 
Тўлов агенти шартномада белгиланган хизмат ҳақидан ташқари қўшимча устама ҳақ олмаслиги шарт! 

PAYNET-МОНОПОЛИСТ ЭМАС (ми?) 
Рақобат бу – сифатли хизмат гаровидир. Баъзан халқ орасида "агар рақобат бўлса, PAYNET фаолиятида сифат янада яхшиланармиди”, ёки "рақобат туфайли тўлов фоизлари камаярмиди” деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу масалага МЧЖ UZPAYNET ҚК ҳамкорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қодиржон Носиров қуйидагича изоҳ берди: 
– Бугунги кунда истеьмолчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб берувчиларнинг хизматлари учун тўловларни МЧЖ UZPAYNET ҚКнинг тўлов агентлик тармоғидан фойдаланмаган ҳолда ҳам амалга ошириш имкониятига эгадирлар. 
Яъни: 
* Уяли алоқа хизматлари учун тўловларни уяли алоқа компанияларининг юртимиздаги барча мавжуд офисларидан, ҳамда уяли алоқа компаниялари томонидан сотувга чиқарилган тўлов (скретч) карточкалари орқали амалга оширишлари мумкин; 
* интернет провайдерларнинг хизматлари учун тўловларни улар томонидан сотувга чиқарилган тўлов (скретч) карточкалари орқали амалга оширишлари мумкин; 
* коммунал тўловларни юртимиздаги деярли барча фаолият юритаётган банк кассалари орқали ҳамда банкнинг жойларга чиқиб коммунал тўловларни қабул қилувчи кўчма кассалари орқали тўлашлари мумкин. 

PAYNET фаолиятидан норози бўлсангиз... 
PAYNET тўлов пунктлари хизматларидан норози бўлган мижоз МЧЖ «UZPAYNET» ҚКга (+ 99871) 230-60-90 телефон рақами ҳамда компаниянинг электрон ёки почта адреси орқали мурожаат қилиши мумкин. Бунда мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда, тўлов агентига юқорида кўрсатилган жазо чораларидан бири қўлланилади. 

Тўлов ўз вақтида тушмаса... 
PAYNET шохобчаларида тўловлар аниқ вақт режимида амалга оширилади, тўланган тўловлар 4 дан 10 сониягача бўлган вақтда мижоз ҳисобига тушади, бу давр мобайнида ва бироз муддат ўтганидан кейин ҳам тўлов мижоз ҳисобига тушмаса, у ҳолда мижоз компаниянинг техник қўллаб-қувватлаш хизматининг (+99871) 230-60-90 рақами орқали тўлов ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳақида маълумот олиши зарур. Агарда тўлов муваффақиятли ўтган бўлса-ю, лекин мижоз ҳисоби тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда хизмат етказиб берувчи компанияга мурожаат қилиши керак. Хизмат етказиб берувчи компания тўлов ўтмаганлигини таъкидласа, у ҳолда тўловчи UZPAYNET компаниясининг бош офисига маълумот чеки билан мурожаат қилиши ёки UZPAYNETнинг электрон манзилига сканердан ўтказилган ариза билан чекни юбориши мумкин. Ариза намуналари UZPAYNET сайтда кўрсатиб ўтилган. Компанияга тушган барча аризалар компания ходимлари томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади. 

Гулноза Алимова тайёрлади.
Просмотров: 821 | Добавил: UZSmart | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
KALENDAR
«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
MINI CHAT
ONLAYN XISOBLAGICH

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0